Спорт
Қозоғистонлик блогер, «Дядя Ваня» Телеграм канали админи қозоғистонлик спортчиларнинг Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги муваффақиятсиз иштирокини таҳлил қилиб, Ўзбекистон орқали тушунтириб берган.
Olamsport хабарига кўра, муаллиф ўз материалида бу йилги мусобақа «Қозоғистон тарихида навбатдаги омадсиз Олимпиада» бўлганини таъкидлаган.
«Ўзбеклар Парижда қўлга киритилган медаллар бўйича Марказий Осиё рекордини ўрнатишди: 8 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза. Ўз ўрнида таъкидлаш лозим, қўшни давлатда қозоқларга қараганда, спорт эҳтиёжларига деярли 3 баробар кам маблағ сарфлади», деган блогер ўз блогида.
Блогер таҳлил давомида қозоқ спортчиларининг нима учун муваффақиятсизликка учганининг сабабини қуйидагича келтириб ўтган:
«Яна бир сабаб. Қозоғистонда ривожланиши учун давлат маблағлари ажратиладиган устувор спорт турларининг республика рўйхатига 154 таси киритилган. Шулардан: ноолимпия – 84, олимпия – 46, қишки – 13, миллий – 11 та. Бундан ташқари, балиқ овлаш, петанк, қутб спорти, пенчак силат ҳам шулар сирасига киради. Бундай «сахийлик»ни фақат АҚШ, Россия ва Хитой каби қудратли давлатлар кўтара олади.«
«Дядя Ваня» Телеграм канали админи, шунингдек, спортга ажратилган пул маблағлари сарҳисобини ҳам келтирган:
«2023 йилда Қозоғистон Республикаси ҳукумати спорт эҳтиёжлари учун салкам 300 миллиард тенге ( 573,5 миллион евро) сарфлади. 60 миллиарди республика, 200 миллиарди вилоятлар, қолган маблағ давлат жамғармаси ҳисобидан ажратилди. Масалан, Европада спортни давлат томонидан молиялаштириш бўйича етакчилар Франция (13, 2 миллиард евро), Германия (9,8 миллиард), Италия (5,3 миллиард), Испания (5,1 миллиард) ва Нидерландия (4,5 миллиард) анчагина катта пул сарфлади. Қозоғистон ушбу рўйхатда 18-ўринни эгаллаб турибди.
Қозоғистон спортга сарфланадиган маблағ бўйича Ирландия (364 миллион евро), Хорватия (213 миллион), Словакия (190 миллион), Литва (170 миллион) ва Болгария (159 миллион) каби давлатлардан олдинда. Бироқ, бу мамлакат спортчиларининг Париждаги мусобақа давомидаги натижалари муваффақиятли бўлди», деб ёзган блогер.
Унинг таҳлилига кўра, Марказий Осиё давлатларининг ҳеч бири Қозоғистончалик катта пул ажратгани йўқ.
«Бизнинг қўшниларимиз ҳам спорт учун ажратилган пулларни анча оқилона сарфлади. Масалан, 2024 йилда Ўзбекистон ушбу мақсадлар учун 2 трлн сўм (144,6 миллион евро) ажратди. Бу Қозоғистонникидан 3,9 бараварга кам. Маҳаллий спортчилар кўпинча хорижда эмас, балки Тошкент, Андижон ва Тошкент вилоятларидаги замонавий 14 та базада машғулот ўтказишади. Улар Парижда 8 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалига сазовор бўлишди. Қирғизистонда ҳам шундай қилишди. Жорий мавсумда мамлакат 1,9 миллиард сом (20,3 миллион евро) сарфлади, бу қозоқларга қараганда 28,2 баравар кам! Қўшниларимиз маблағнинг катта қисмини спорт курашларини ривожлантиришга ишлатди. Франция пойтахтида улар 6 та (0-2-4) медаль қўлга киритди», дея қозоғистонлик блогернинг созларини келтиради Olamsport.
Маълумот учун, Олимпия ўйинлари якунланганидан сўнг Қозоғистон Республикаси Президентининг Фармони билан Республика Туризм ва спорт вазири Эрмек Маржикпаев ўз лавозимидан озод этилган эди.
Маданият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ