Жамият
Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни ўртача 1,8 минг кишига ошмоқда. Бу ҳақида Статистика агентлиги Матбуот хизмати маълум қилди.
2024 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикасининг доимий аҳолиси 37 млн 134,2 минг кишини ташкил этган.
Хабарда ёзилишича, ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда доимий аҳоли сони 2,1 фоизга ошган.
Йил бошидан буён 334,5 минг шахс доимий аҳоли таркибига қўшилган бўлиб, бу ҳар бир ойга ўртача 55,7 минг киши тўғри келишини билдиради.
Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, жорий йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 1,8 минг кишига кўпаймоқда.
Маданият
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77900
Жамият
56810
Жамият
56036
Жамият
51092
Жамият
//
Изоҳ йўқ