Жамият
Ўзбекистон аэропортларида маймунчечак касаллигининг мамлакатга кириб келиши хавфининг олдини олиш чоралари кўрилмоқда.
«Uzbekistan Airports»нинг хабар беришича, мамлакат аэропортларида қатор санитария-тарғибот тадбирларини ўтказиш режаси Ўзбекистон Республикаси бош давлат санитария врачининг «Чет элдан маймунчечакнинг кириб келишининг олдини олиш ва тарқалишининг олдини олиш чора-тадбирларини ташкил этиш тўғрисида»ги кўрсатмасига асосланади.
Жумладан, фуқаро авиацияси объектларининг Санитария-эпидемиология осойишталиги маркази билан биргаликда 20-21 август кунлари аэропортлар тиббиёт ходимлари учун маймунчечак касаллигининг этиологияси, клиник кўриниши, эпидемиологияси, диагностикаси ва олдини олиш бўйича семинарлар ўтказиш режалаштирилган.
Бундан ташқари, республиканинг барча халқаро аэропортларида маймунчечак касаллигининг олдини олишга қаратилган санитария-тарғибот ишлари кучайтирилган.
Бунда аэропорт ходимларига ушбу касаллик ҳақида соддалаштирилган шаклда маълумот берилади ва баъзи аломатлар визуал тарзда қандай намоён бўлиши тушунтирилади.
Шу билан бирга, санитария-карантин хизмати томонидан аэропортларда ҳарорати юқори бўлган йўловчиларни масофадан туриб аниқлайдиган тепловизорлар ўрнатилади.
Илм-фан
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ