Энди «прописка»га қўйишда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти учун алоҳида тартиб бўлмайди

Сақлаш
22:48 / 20.08.2024 740 0

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтиши ва турар жойи бўйича хабардор қилиши тартиби тўғрисида»ги қонун лойиҳаси қабул қилинди.

 

Хабарга кўра, мазкур ҳужжат билан бугунги кунда амалда бўлган «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги Қонун бекор қилинган.

 

Жумладан, амалдаги қонунда фуқароларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий ёки вақтинчалик рўйхатдан ўтказишда бюрократик тўсиқлар юзага келаётган эди.

 

Энди эса республика бўйлаб фуқароларнинг яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтишининг ягона тартиби жорий этилади. Шунингдек, вақтинча яшаб турган жой бўйича рўйхатдан ўтиш тартибини такомиллаштирган ҳолда турар жой бўйича хабардор қилиш тизими ишга туширилади.

 

Бундан ташқари, эндиликда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти учун алоҳида, бошқа вилоятлар учун эса алоҳида рўйхатга олиш тартиби бўлмайди. Бундай амалиётдан воз кечилади. Республика бўйича бир хил тартиб амал қилади.

 

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//