Жамият
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2024 йил 6 августдаги 244-сонли буйруғи билан умумтаълим муассасалари ҳамда «Меҳрибонлик» уйлари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларига қўшимчалар киритилди.
Жумладан, хабарга кўра, ўқувчиларни касб-ҳунарга ўқитиш йўлга қўйиладиган мактабларда «Касбий таълим устаси» лавозими 1,0 штат бирлик асосида жорий этилади.
Бунда касб-ҳунарга ўқитиш йўлга қўйиладиган мактаблар рўйхати Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
Маълумот учун, 2024 йил 5 февраль куни Президент раислигида ижтимоий соҳадаги устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтган эди. Унда мактабларда устахоналар ташкил этилиб «Касбий таълим устаси» лавозими жорий этилиши, мактабларда ўргатиш мумкин бўлган 50 та касб-ҳунар рўйхати тузилиб, ҳар бири бўйича ўқув ва амалиёт дастурлари ишлаб чиқилиши айтилган.
Сиёсат
Илм-фан
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ