Жамият
Президент раислигида тадбиркорлар билан бўлиб ўтаётган мулоқотда Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш халқаро транзит юк ташишда ортиқча тўлов ёки чекловлардан халос бўлиш имконини бериши қайд этилди. Бу эса рақобатдош бўлишга яна бир туртки бериши таъкидланди.
Президент матбуот котибининг ёзишича, мулоқот давомида маҳсулот ва хизматлар сифатини ошириш, ташқи бозорларда муносиб ўрин топиш учун халқаро стандартларга ўтиш кераклиги айтилган.
«Масалан, пестицидлар назорати йўлга қўйилмас экан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини 2030 йилгача 10 миллиард долларга етказиш бўйича белгилаган марраларга эришиб бўлмайди. Етиштираётган маҳсулотларимиз бозорини тополмасдан нобуд бўлаверади», деган давлат раҳбари.
Шу боис, жорий йил озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги бўйича катта ўзгаришлар режалаштирилган бўлиб, бу орқали карантин, ветеринария, санепидемназорат ва стандарт ташкилотларининг такрорловчи ваколатлари қисқаради.
Энг муҳими эса, тадбиркорларни қайта-қайта текширишга чек қўйилади.
Илм-фан
Жамият
Спорт
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
77590
Жамият
56642
Жамият
55842
Жамият
50906
Жамият
//
Изоҳ йўқ