Жамият
Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ўтаётган тадбиркорлар билан очиқ мулоқотда электр ва газга ўрнатилган лимит масаласига тўхталиб ўтилди. Бу ҳақида Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Таъкидланишича, барча саноат корхоналари электр ва газга ўрнатилган лимит ошиб кетса, тўлов 2 карра кўп ундирилаётганидан норози бўлмоқда.
Шуларни инобатга олган ҳолда энди саноат ўсишига таъсир қиладиган бундай чекловлар қисқартирилиши белгиланди.
«Энди электр ва газ истеъмоли лимитдан 20 фоизгача ошиб кетса ҳам базавий тариф сақланиб қолади. Агар истеъмол 20 фоиздан ўтиб кетса, ошган қисмига тўлов 20 фоиз қимматлашади.
Тадбиркорлик рейтингида «юқори», «ўрта» тоифадаги корхоналарга электр учун олдиндан тўловни бир ойда иккига бўлиб тўлашга рухсат берилади» деган Президент мулоқот давомида.
Маълум бўлишича, бюджетдан, кредитдан ва бошқалардан қарзи бор тадбиркорларни ҳисоб рақамига «инкассо» қўйилгани учун, улар электр, газ ва сувга тўлов қила олмаяпти. Қачонки ишлаб чиқариш тўхтамаса, шундагина қарздорлик тезроқ узилади.
Эндиликда «инкассо» бўлган тақдирда ҳам коммунал хизматларга тўловлар тўхтатилмайди.
Сиёсат
Илм-фан
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ