Жамият
Мамлакатнинг барча ҳудудларидан 300 га яқин энг кўзга кўринган тадбиркор ва инвесторлар Қорақалпоғистонда тўпланади. Бу ҳақида Президент матбуот котиби Шерзод Асадов кеча маълум қилган эди.
Хабарга кўра, хорижда бизнесини йўлга қўйган яна 40 дан зиёд ўзбекистонлик тадбиркорлар ҳам ҳудудга келиб, Қорақалпоғистон шароити билан танишади.
Жумладан, бугун, 20 август куни Нукус шаҳрида Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ўтаётган тадбиркорлар билан очиқ мулоқотда 40 дан зиёд ана шундай ишбилармон бизнес вакиллари иштирок этмоқда.
Президент мулоқот аввалида уларнинг фидокорона меҳнати учун ўз номидан, бутун халқ номидан самимий миннатдорлик билдирган.
«Сизлар янгилик яратишдан, ташаббус кўрсатишдан чарчаманглар. Сизларни қўллаб-қувватлашга, янада қулай шароитлар яратиб беришга мен доим тайёрман!» – деган Шавкат Мирзиёев.
Таъкидлаш лозим, куни кеча бўлиб ўтган йиғилишда ҳудудни янада ривожлантириш учун мазкур тадбиркорлар билан аниқ таклифлар ишлаб чиқиш муҳимлиги қайд этилган эди.
Шунинг учун ҳам мутасаддиларга бошқа ҳудудлардан келган тадбиркорлар билан ишлаб, ҳар бир туман кесимида «Қорақалпоғистонда бизнес қилинг» дастурини ишлаб чиқиш топширилган.
Бу дастур орқали эса Қорақалпоғистонда саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизматларни ривожлантириш учун катта замин яратилади.
Сиёсат
Илм-фан
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ