Бутунжаҳон бокс иттифоқи август ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди

Сақлаш
16:20 / 20.08.2024 588 0

Бутунжаҳон бокс иттифоқи (WBC) август ойи учун янгиланган рейтингни тузиб чиқди, деб хабар берди Оламспорт.

 

Нашрнинг ёзишича, янгиланган рўйхатдан 10 нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олган.

 

Жумладан, Баҳодир Жалолов супероғир вазн тоифаси бўйича 6-ўринни эгаллаган.

 

Маълумот учун, Жалолов июль ойи рейтингида 8-ўринга лойиқ кўрилган эди.

 

Жалоловнинг вазнида Александр Усик чемпион бўлса, Тайсон Фюри эса 1-ўринни банд этган.

 

Шунингдек, Агит Кабае (Германия), Мартин Баколе (Конго/Буюк Британия), Чжанг Чжилей (Хитой), Эфе Ажагба (Нигерия/АҚШ) каби боксчилар кейинги поғоналардан жой олган.

 

Янгиланган рейтингга киритилган ўзбекистонлик боксчилар қуйидагилар:

 

▪️ Супероғир вазн: Баҳодир Жалолов – 6-ўрин;

 

▪️ Суперўрта вазн тоифаси (76,2 кг): Бектемир Мелиқўзиев – 13-ўрин(бир поғона юқорилаган);

 

▪️ Суперярим ўрта вазн тоифаси (69,9 кг): Исроил Мадримов – 3-ўрин;

 

▪️ Яримўрта вазн (66,6 кг): Шаҳрам Ғиёсов – 7-ўрин( бир поғона юқорилаган);

 

▪️Яримўрта вазн (66,6 кг): Жаҳонгир Расулов – 30-ўрин(3 поғонага пастлаган);

 

▪️ Ярименгил вазн (57,1 кг): Отабек Холматов – 18-ўрин;

 

▪️ Биринчи ярименгил вазн (55,3 кг): Муроджон Аҳмадалиев – 4-ўрин;

 

▪️ Биринчи ярименгил вазн (55,3 кг): Миразизбек Мирзахалилов – 28-ўрин;

 

▪️ Енгил вазн (50,82 кг): Олимжон Назаров – 35-ўрин(бир поғона пастлаган);

 

▪️ Биринчи ўта енгил вазн (47,6 кг): Ҳасанбой Дўсматов – 4-ўрин(бир поғона юқорилаган).

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//