Жамият
17 август куни эълон қилинган танлов натижаларига кўра, 186 871 нафар абитуриент бакалавриат таълим йўналишлари бўйича талабаликка тавсия этилган.
Бунда улар қуйидагича тақсимланади:
🔘 давлат гранти асосида – 41 153 нафар;
🔘 тўлов-контракт асосида – 145 718 нафар.
🔻 кундузги таълим шаклига:
▪️ давлат гранти асосида – 39 903 нафар;
▪️ тўлов-контракт асосида – 84 132 нафар.
🔻 сиртқи таълим шаклига:
▪️ давлат гранти асосида(имтиёзли) – 1 046 нафар;
▪️ тўлов-контракт асосида – 48 555 нафар.
🔻 кечки таълим шаклига:
▪️ давлат гранти асосида(имтиёзли) – 153 нафар;
▪️ тўлов-контракт асосида – 8 455 нафар.
🔻 масофавий таълим шаклига:
▪️ давлат гранти асосида(имтиёзли) – 51 нафар;
▪️ тўлов-контракт асосида – 4 576 нафар.
Талабаликка тавсия этилганларнинг 14 230 нафарини имтиёзли қабул параметрлари доирасида қабул қилинганлар ташкил этади.
Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги хабарига кўра, талаба бўлганларнинг 120 845 минг нафари жорий йил битирувчиси ҳисобланади.
Маълумот ўрнида, олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриентлар апеллация аризаларини 18 августдан 27 августга қадар (10 кун давомида) мй.узбмб.уз сайти орқали(шахсий кабинетида) онлайн бериши мумкин.
Бунда аризачи апеллация шикояти бериши учун тест синовида иштирок этган ва тест синовидан четлатилмаган бўлиши лозим.
Апеллация шикоятларини кўриб чиқиш 2024 йил 22 августдан бошланади.
Сиёсат
Сиёсат
Илм-фан
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ