Маданият
2024 йил октябрь ойида Имом Термизий таваллудининг 1200 йиллиги мамлакатимизда кенг нишонланади. Бу бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори қабул қилинди.
Ҳужжатда Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказининг аллома таваллудини нишонлаш тўғрисидаги таклифи маъқулланган.
Эндиликда мазкур тадбирларни ўтказиш ва давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ташкилий қўмита тузилади ва унинг таркиби иловага мувофиқ тасдиқланади.
Ташкилий қўмита (А.Арипов) бир ҳафта муддатда Имом Термизий таваллудининг 1200 йиллигини юқори савияда нишонлаш бўйича, жумладан, қуйидагиларни назарда тутувчи чора-тадбирлар дастурини тасдиқлайди:
▪️ Имом Термизийнинг «Аш-Шамоил ал-Муҳаммадийя» ва «Сунани Термизий» асарларини мотуридийлик ақидаси ва ҳанафийлик мазҳабига таянган кўп жилдлик академик таржима ва шарҳини тайёрлаш ҳамда уларни нашр этиш;
▪️ Имом Термизий ҳаёти ва илмий меросининг моҳиятини ва бугунги кундаги аҳамиятини очиб берувчи илмий-оммабоп ҳужжатли фильм яратиш ва саҳналаштирилган спектакль намойишини ташкил этиш;
▪️ Имом Термизий зиёратгоҳига олиб борувчи йўл инфратузилмаларини яхшилаш, жумладан, ёдгорлик мажмуаси ва унга туташ ҳудудларни ободонлаштириш;
▪️ Сурхондарё вилояти Шеробод туманидаги Имом Абу Исо ат-Термизий мажмуасида Имом Термизий ва Термизий алломаларнинг ҳаёти, илмий ва ижодий фаолиятига бағишланган асарларнинг нодир қўлёзма ва нашр нусхалари ҳамда китобларининг кўргазмасини ташкил этиш.
Бундан ташқари, ушбу тадбирни ташкил этишда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Дин ишлари бўйича қўмита билан биргаликда 2024 йил сентябрь октябрь ойларида Термиз давлат университети ва Ўзбекистон халқаро ислом академиясида «Термизий алломаларнинг илмий-маънавий мероси: ўтмиш ва бугун» мавзусида республика илмий-амалий конференциясини ҳамда Имом Термизий ҳаёти ва илмий фаолиятига оид илмий мақолалар танловини ўтказади. Бунда харажатлар Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.
Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси имом-хатиблар ва диний таълим муассасалари талабалари ўртасида «Имом Термизий асарлари бўйича ҳадислар билимдони» танловини ўтказади. Танлов ғолиблари муносиб тақдирланиши ҳужжатда белгиланган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ