Жамият
ЖССТ Африкада тарқалаётган «маймун чечаги»нинг «Clade 1b« штаммининг янги тўлқини туфайли, соғлиқни сақлаш бўйича фавқулодда ҳолат деб эълон қилди.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ахборот хизмати берган маълумотга кўра, юртимизга ушбу касаллик кириб келишининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, касалликнинг четдан кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш борасида халқаро аэропортларда, темир йўл ва автомобиль йўллари орқали чегара кесишган жойларда санитария назорати пунктлари мутахассисларининг ҳушёрлиги оширилди. Мутахассислар «маймун чечаги» касаллигининг этиологияси, клиникаси, эпидемиологияси ва профилактикаси бўйича услубий қўлланма асосида ўқитилди.
Шунингдек, шифо-ўринлари, зарур дори воситалари захираси ташкил этилди. Касалликка чалинган бемор билан мулоқотда бўлганларни 21 кун мобайнида тиббий кузатувини ташкил этиш белгилаб олинди.
Энг муҳими, касалликни лаборатор аниқлаш учун тест-диагностикум захираси яратилмоқда.
Маълумот учун, шифокорларнинг сўзларига кўра, «маймун чечаги» вирусли инфекция бўлиб, одамларга, ифлосланган нарсалар ёки касал ҳайвонлар билан мулоқот ва жинсий мулоқот орқали юқиши мумкин.
Сиёсат
Илм-фан
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ