Сиёсат
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси Курск, Брянск ва Белгород вилоятларидаги жорий вазиятдан келиб чиқиб, Ўзбекистон фуқароларини зарур эҳтиёт чораларини кўриш, алоҳида зарурат бўлмаганда кўчага чиқмаслик, шунингдек, одамлар кўп тўпланадиган жойларга бормасликни тавсия қилди.
“Иложи бўлса, ушбу ҳудудларда таҳсил олаётган талабаларга вақтинчалик масофавий таълим форматига (онлайн) ўтишни тавсия қиламиз”, — дейилади дипломатик ваколатхона мурожаатида.
Хабарда шунингдек, Ўзбекистон фуқаролари консуллик ёрдами ёки маслаҳатларига муҳтож бўлган тақдирда, Москвадаги элчихона консуллик бўлимининг Call-марказига қуйидаги рақамлар орқали мурожаат қилишлари сўралган: +7−499−238−36−20; +7−499−230−00−76.
Электрон почта манзили: uzkorus@mail.ru.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77824
Жамият
56759
Жамият
55988
Жамият
51046
Жамият
//
Изоҳ йўқ