Жамият
Аксарият ота-оналар фарзанди олти ёшга тўлиши билан уни мактабга беришни хоҳлайди. Хўш, бу қанчалик тўғри? Тиббий нуқтаи назардан бундай болалар ўқув жараёнида қийналиб қолмайдими?
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Бола нега етти ёшдан мактабга бориши кераклигини тушунтириб берди.
Таъкидланишича, олти ёшда бола ҳар қанча ақлли бўлмасин, уларда фикрлаш қобилияти тўлиқ шаклланиб улгурмайди.
Чунки етти ёшгача унинг мияси ўсиш жараёнида бўлиб, айни шу ёшдан кейин такомиллашади. Яъни, бу физиологик ҳолат ҳисобланади.
Бола ҳаётининг еттинчи йилида ундаги ҳаракатлар кўлами кенгайиб, аниқлашади ва ўзаро мослашув бошланади.
Улар ўзини идора этиш, ҳаракатларини назорат қилиш қобилиятига эга бўлади.
Маълум бўлишича, етти ёшда диққатни жамлаш, вазиятни баҳолаш ва қийинчиликларга дуч келганда тўғри қарор қабул қилишни ўрганади.
«Бу ёшда бола ҳам жисмонан, ҳам руҳан чиниқади, қизиқувчанлиги ортади. Унинг идрок кучи ва тафаккури жадал ривожланади. Моддий борлиқни англашга интилади. Шунингдек, бу ёшда уларда гигиеник малакалар шаклланади.
Бир сўз билан айтганда, ўғил-қизларнинг мактабга етти ёшдан бориши нафақат уларнинг шахсий ривожланиши, балки келажаги учун ҳам муҳимдир», дейилади хабарда.
Илм-фан
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ