Мактабларга Кембриж нашриётининг инглиз тили ва информатика дарсликлари жорий этилади

Сақлаш
12:37 / 20.12.2021 1287 0

АОКАда Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари ҳамда Республика таълим маркази директори Шуҳрат Сатторов иштирокида бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида таълим мазмунидаги туб ислоҳотлар: замонавий дастур ва дарсликлар таҳлили юзасидан маълумот берилди.

 

Миллий ўқув дастури лойиҳасини тайёрлашда 246 нафар миллий экспертлар, жумладан 119 нафар мактаб ўқитувчи, олий таълим тизимидан 105 нафар профессор-ўқитувчи, 22 нафар фан методисти, шунингдек UNICEF ва USAID халқаро ташкилотлари орқали жалб қилинган 16 нафар халқаро эксперт иштирок этди.

 

Миллий ўқув дастурига асосланган дарсликларни тўлиқ ёзиб тугатиш 2025 йилнинг охирига қадар давом этади. Барча фанлар кесимида 1-11 синф дарсликлари тўлиқ тўпламда ягона гуруҳ томонидан яратилиши белгиланган.

 

Халқ таълими вазирлиги Aмерика Қўшма Штатлари Халқаро Тараққиёт Aгентлиги (USAID) билан ҳамкорликда амалга ошираётган “Ўзбекистон Баркамоллик учун Таълим дастури” лойиҳаси доирасида Кембриж нашриёти томонидан ишлаб чиқилган жами 45 номдаги, 1-11 синфлар учун Инглиз тили ҳамда 5-11 синфгача Информатика ва ахборот технологиялари фанлари дарсликлари маҳаллийлаштирилиб, ўзбек тилига таржима қилинди. 

 

Натижада Ўзбекистонда 6,5 миллион нафардан зиёд ўқувчилар юқори сифатли дарсликлардан, ўн минглаб ўқитувчилар эса юқори сифатли қўлланмалардан фойдаланиш имкониятига эга бўлади.

 

Кембриж нашриёти томонидан ишлаб чиқилган 10 миллион доллар қийматидаги 385 минг дона ўқув-методик мажмуалар дарслик, машқ дафтари ва ўқитувчилар учун қўлланмалардан иборат.

 

Кейинги ўқув йилидан бошлаб 1-6-синфлар учун инглиз тили фани бўйича Кембриж нашриёти томонидан ишлаб чиқилган “Guess what” дарслиги, 7-11-синфлар учун “Prepare” номли дарслик ҳамда Информатика ва ахборот технологиялари бўйича умумий ўрта таълим мактабларининг 5-11-синфлари учун мўлжалланган дарслик жорий қилинади.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//