«Агар маломат қилаверсангиз, уйимни сотиб бўлса ҳам шу пулни қайтараман» – Озодбек Назарбеков

Сақлаш
22:41 / 16.08.2024 1440 0

Маданият вазири Озод Назарбеков «Овоз» лойиҳасига ажратилган 2 млрд сўм пулнинг муҳокамаларга сабаб бўлаётганига муносабат билдирди.

 

Вазирнинг таъкидлашича, бу лойиҳа бугунги кунда Ўзбекистоннинг имижига хизмат қилади.

 

«Агар шу нарса жиноят бўлса мен розиман. Ўзбекистоннинг имижи учун. 76 та давлатда энг тўп, бутун дунёда мусиқий ягона шоу мана шу бўлиб туриб, агар шунга (кетган) 2 млрд (сўм)ни маломат қилаверсангиз, уйимни сотиб бўлса ҳам олиб келиб бераман шу пулни», дейди у.

 

Назарбеков мазкур лойиҳанинг Ўзбекистонга кириб келгани Марказий Осиёнинг кўзини очиб қўйганини қўшимча қилади. Бунга у бошқалар ҳам шу лойиҳада қатнашиш учун телефон қилинаётганини исбот сифатида келтиради.

 

«Бизга шу керакмасми? Юртимизнинг имижи учун. Битта спортчи ҳам шу ишни қиляпти бориб. Имижимизни кўтариб келяпти. Бу ҳам шунга ўхшаган Ўзбекистонни янада танитадиган (лойиҳа)«, дейди Назарбеков.

 

Маданият вазири лойиҳа Ўзбекистоннинг талантларини бирдан халқаро майдонда кўрсатиб қўяётганини урғулаган.

 

«Ўзбекистондаги талантлар бирдан халқаро майдонда, яъни ўша 76 та давлатда кўриляпти. 76 та давлатда уларга эътибор тушяпти. Ўзбекистон деган давлатни «карта»дан қидира бошлаяпти одамлар. Шу керак менга. Шу бренднинг овоза бўлгани керак, холос. Шунинг учун Ўзбекистонга кирди, бугун хизмат қиляпти. Дарҳақиқат, шу кўрсатув орқали ҳам бизга Кубадан иштирокчилар келяпти, яна бошқа-бошқа давлатлардан иштирокчилар келяпти, қатнашяпти. Бу, ишонинглар, истеъдодларни юзага чиқишига, республикамизнинг имижига хизмат қилади. Бўлди. Бошқа ҳеч нарса бермайди. Агар «йўқ бу бизга керакмас» десангизлар, майли, унда билмадим», дейди вазир журналистлар билан бўлган матбуот анжуманида.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//