Жамият
Жорий йилнинг 18–19 август кунлари кутилаётган ёмғир сабаб республиканинг 7 та вилоятида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкинлиги хабар қилинди.
Сел хавфи эълон қилинган ҳудудлар:
▪️ Қашқадарё вилояти – Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;
▪️ Самарқанд вилояти – Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Паяриқ, Жомбой, Иштихон туманларида;
▪️ Жиззах вилояти – Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;
▪️ Тошкент вилояти – Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
▪️ Наманган вилояти – Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
▪️ Фарғона вилояти – Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;
▪️ Андижон вилояти – Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида.
Шунингдек, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралмоқда.
«Республика ҳудуди бўйича ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларнинг сув босишига олиб келиши мумкин», дейилади хабарда.
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Иқтисод
Иқтисод
77735
Жамият
56714
Жамият
55938
Жамият
50985
Жамият
//
Изоҳ йўқ