Жамият
Сенатнинг 55-ялпи мажлисида сенаторлар томонидан маъқулланган Қонунга кўра, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексаларга, ёлғиз яшовчи кексаларга ва ногиронлиги бўлган шахсларга шаҳар йўловчи транспортидан бепул фойдаланиш ҳуқуқи берилади.
Бундан ташқари, юқорида таъкидланган шахслар йўқолган ёхуд яроқсиз ҳолга келган Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификацияловчи ИД-картаси ёки биометрик паспортини алмаштиришда давлат божини тўлашдан озод қилинади.
Шунингдек, уларга ҳомийлик қилиш учун йўналтирилган маблағлар солиқ базасини аниқлашда чегириб ташланадиган харажатлар жумласига киритилади.
Таъкидланишича, энди мазкур Қонун билан киритилаётган ўзгартиришларга мувофиқ ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган 80 ёшга тўлган кексаларга қараб турилган вақт иш стажига қўшиб ҳисобланиши учун даволаш муассасасининг хулосаси ҳам талаб этилмайди.
Сиёсат
Сиёсат
Илм-фан
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ