Жамият
Айни кунларда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан анъанавий III «Устозлар Миллий форуми» ўтказилмоқда.
Ҳар йили ташкил этиладиган бундай тадбирлардан кўзланган мақсад янги ўқув йили олдидан илғор методикалар ва соҳадаги янгиликларни ўқитувчиларга етказишдир.
Маҳорат дарслари умумтаълим фанлари, мактабгача таълим, маънавият каби йўналишларни қамраб олган.
Бу йилги форум жараёнлари 15–16 август кунлари «Янги Ўзбекистон мактаб остонасидан бошланади» шиори остида Тошкент вилоятининг «Ренессанс» болалар оромгоҳида ташкил этилмоқда.
Унда республика бўйича жами 400 нафар ўқитувчи ва тарбиячи жалб этилган.
Маълумот учун, мазкур форум тадбирлари анъанавий тарзда каскад усулида 19–20 август саналарида вилоят миқёсида, 23–24 август саналарида туман (шаҳар)лар миқёсида, 27–30 август саналарида барча таълим муассасаларида ташкил этилиши режалаштирилган.
Ҳисоботда келтирилишича, Мактабгача таълим ташкилотлари сони ҳозирда 37 548 тага (2023 йил 33 942 та) бўлиб, 3-7 ёшли болаларнинг қамраб олиш даражаси 74,6 фоизга (2023 — 74 фоиз), 6 ёшлиларни қамрови 93 фоизга етказилган.
Шунингдек, педагогларнинг илғор тажрибасини оммалаштиришга қаратилган махсус платформа ҳам ишга туширилиб, 15 716 та илғор методикалар оммалаштирилган.
500 та мактабда ихтисослаштирилган мактабларининг баҳолаш тизими жорий этилиши натижасида ўзлаштириш 53 дан 59 фоизга ўсган.
Нуфузли ва минтақавий олимпиадаларда ўқувчиларимиз томонидан 2023–2024-ўқув йилида ҳозиргача жами 91 та медаль қўлга киритилган.
Сиёсат
Сиёсат
Илм-фан
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ