Маданият
21-28 декабрь кунлари янги йил байрами муносабати билан Ўзбекистон Кинематография агентлиги, "Ёшлик" студияси томонидан "Дебют – 2021" ёшлар миллий кинофестивали бўлиб ўтади.
Унда йил давомида ёш киноижодкорлар томонидан яратилган энг сара қисқа метражли фильмлар танлаб олиниб, ғолиблар махсус мукофотлар билан тақдирланади.
Бир ҳафта давом этадиган миллий фестивалда шунингдек, маҳорат дарслари, питчинглар, турли жанрдаги қисқа метражли фильмларнинг тақдимоти, ёшлар учун шоу-концертлар ташкил этилади.
Кинофестиваль "Миллий кинематография – Янги Ўзбекистоннинг тимсоли" киноойлиги доирасида ўтказилаётган бўлиб, у 2022 йил 14 январгача давом этади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77748
Жамият
56721
Жамият
55942
Жамият
51001
Жамият
//
Изоҳ йўқ