Сиёсат
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ва Тошкент вилояти Нурафшон шаҳри ҳокими лавозимларида ишлаган Музаффар Солиев 7 йилга озодликдан маҳрум этилди. У талон-торож қилиш ва мансаб сохтакорлиги жиноятларида айбдор деб топилган.
Солиевга нисбатан иш жорий йил 13 март куни ЖИБ Шайхонтоҳур туман судида кўриб чиқилган. Биринчи инстанция судининг ҳукмига кўра, собиқ вазир Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) «а» ва «в» бандлари ҳамда 209-модда (Мансаб сохтакорлиги) 2-қисмининг «а», «б» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор, деб топилган. Суд ҳукмига кўра, собиқ ҳоким ва вазир 3 йил мансабдор ва моддий жавобгар шахс лавозимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ва узил-кесил 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган. Жазони умумий тартибли колонияларда ўтаъш белгиланган.
Аппеляция инстанциясининг 2024 йил 30 июлдаги ажрими билан биринчи инстанция судининг ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган.
Музаффар Солиев 2017 йил 5 июлдан 2021 йил январигача уй-жой коммунал хизматлар вазири лавозимида ишлаган. У Вазирлар Маҳкамасида ўтказилган танқидий йиғилишдан кейин ишдан олинган эди. У 2023 йил бошида вазир лавозимидаги фаолияти билан боғлиқ иш юзасидан терговга жалб этилгани хабар берилган эди.
2021 йил 15 январда эса Нурафшон шаҳри ҳокими лавозимига тайинлаган. Солиев, шунингдек, фаолияти давомида мудофаа вазирининг шахсий таркиб билан ишлаш бўйича ўринбосари лавозимида ҳам ишлаган.
Сиёсат
Илм-фан
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ