Сиёсат
Олий Мажлис Сенатининг 55-ялпи мажлиси бугун, 15 август куни чақирилади.
Унда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари фаолиятига оид тасвирларни «обрўсизлантириш мақсадида» тарқатганлик учун жазони назарда тутувчи ўзгартириш ҳам кўриб чиқилади.
Видеоконференсалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда ўтказиладиган ялпи мажлисда қатор масалаларни муҳокама қилиш назарда тутилган.
«Ўзбекистон Республикасининг Тадбиркорлик кодексини тасдиқлаш тўғрисида»ги қонун, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Конституциявий қонун, «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги ҳамда «Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунлар шулар жумласидан.
Шунингдек, кун тартибидан «Ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун, бир қатор халқаро ҳужжатларга қўшилиш ва Халқаро меҳнат ташкилотининг конвенциясини ратификация қилиш тўғрисидаги қонунлар ҳам ўрин олган.
Навбатдаги ялпи мажлисда Ўзбекистон учун устувор бўлган халқаро рейтинг ва индекслар рўйхатини тасдиқлаш масаласини кўриб чиқиш, Сув хўжалиги вазирлигининг сув ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш, соҳанинг бошқариш механизмларини ҳамда қонунчилик базасини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар ижроси бўйича ахборотини эшитиш ҳам режалаштирилмоқда.
Мажлис кун тартибидан «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қонун ҳам ўрин олган.
Қонунчилик палатаси бу ҳужжатни 2023 йил 28 ноябрь куни қабул қилган. Сенат бу ҳужжатни ҳалигача кўриб чиқмаганди.
Ялпи мажлисда Олий Мажлис Сенати кенгашининг қарорларини тасдиқлаш масаласи ҳам кўриб чиқилади.
Сиёсат
Сиёсат
Илм-фан
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ