Жамият
14 август куни Асакадаги 37-мактабда ўқитувчилар оғир қурилиш ишларига жалб қилингани, иш жараёнида ўқитувчилардан бири жароҳатлангани хабар қилинганди. Ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган мактаб директори 34 млн сўм жаримага тортилди.
Андижон вилоятида ўқитувчилар оғир қурилиш ишларига жалб қилингани, аёл ўқитувчилар мактаб ҳудудида арава судраб, оғир юмушларни бажаргани тўғрисида хабар берилганди. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳолатга муносабат билдириб, мактаб директори жавобгарликка тортилганини маълум қилди.
Қайд этилишича, ҳолат Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиб чиқилган. Мактаб директори ўз кўрсатмасида таълим муассасасида қурилиш ишлари олиб борилгани, шу сабабли қурилишдан чиққан чиқиндиларни тозалаш ишларига 30 га яқин ўқитувчи-педагог ва техник ходимларни мажбуран жалб қилгани, ходимлар иш ставкалари ва дарс соатлари қисқариб кетишидан хавотир олиб ушбу ишларни кўрсатмаси асосида бажарганини билдирган.
Ўрганиш давомида Меҳнат кодексининг 25-моддаси (Иш берувчининг мажбуриятлари) ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 349-сонли қарори талабларини бузгани аниқланган.
Шу сабабли, Асака туманидаги 37-умумтаълим мактаби директорига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 51-моддаси (Меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш) 2-қисмига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари (34 миллион) миқдорида маъмурий жарима қўлланган.
Сиёсат
Сиёсат
Илм-фан
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ