Ўзбекистонга юқори тезликда ҳаракатланувчи 6 та электропоезд олиб келинади

Сақлаш
13:58 / 15.08.2024 565 0

Давлат раҳбарининг «Корея Эксимбанки иштирокида ʼ6 та юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездларни харид қилишʼ лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

 

Қарорга кўра, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва унинг таркибидаги «Темирйўлекспресс» АЖ лойиҳани ўз вақтида, сифатли амалга ошириш ҳамда Корея Эксимбанкининг қарзларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш бўйича масъул ижро этувчи органлар этиб белгиланган.

 

«Ўзмиллийбанк» АЖ Корея Эксимбанки томонидан тақдим этиладиган қарзлар бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш борасида молиявий агент ҳисобланади. Корея Эксимбанки томонидан ажратилган қарзларни қайтариш, шу жумладан устамалар, фоиз ва бошқа тўловлар бўйича харажатлар «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ таркибидаги «Темирйўлекспресс» АЖ маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

 

Иқтисодиёт ва молия вазирига ҳукумат номидан қарзларни қайта кредитлаш тўғрисидаги битимни имзолаш ваколати берилди.

 

«Ўзмиллийбанк» АЖга Корея Эксимбанки қарзи бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун Корея Республикасининг ваколатли банки билан банклараро шартномани имзолаш ваколати тақдим этилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//