Сиёсат
Ҳозирда бундай тартиб Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида амал қилмоқда
.
Ўзбекистон ва Қозоғистон расмийлари икки мамлакат фуқароларининг чегарани миллий ID-карталар орқали кесиб ўтишини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қиляпти. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Комилов хабар берди.
«Бугунги кунда Ўзбекистон ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги чегараларни ҳақли равишда дўстлик ва яхши қўшничилик кўприги, деб аташ мумкин. 2023 йил 1-центабрдан бошлаб ички ҳужжат – фуқаро ИД картасини тақдим этган ҳолда Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасини кесиб ўтиш тартиби амал қилаётгани бунинг тасдиғидир. Худди шундай лойиҳа Қозоғистон томони билан ҳам муҳокама қилинмоқда», – дея ёзади Комилов ўз мақоласида.
Комилов шунингдек, унда Ўзбекистон Қозоғистон билан чегарани ҳуқуқий расмийлаштиришни тўлиқ якунлагани, Туркманистон, Тожикистон ва Қирғизистон билан чегарани делимитация қилинганини қайд этган.
Сиёсат
Илм-фан
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ