Жамият
Хорижий ва нодавлат ОТМлардан ўқишни кўчириш бўйича тест синовлари саналари эълон қилинди.
Хабарга кўра, ўқишини хорижий давлатлардаги ОТМлардан, шунингдек, Ўзбекистондаги хорижий ва нодавлат ОТМлардан давлат ОТМларига кўчириш бўйича ариза берган талабалар 19-20 август кунлари тест синовлари бўлиб ўтади.
Имтиҳон икки сменада ташкил этилади:
▪️ 1-сменада 08:00 дан 11:00 га қадар;
▪️ 2-сменада 15:00 дан 18:00 га қадар.
Тест синовлари 2 та мутахассислик ва 3 та мажбурий фан бўйича ўтказилади.
Талабгорларга мутахассислик фанлари бўйича 30 тадан, мажбурий фанлардан эса 10 тадан — жами 90 та тест топшириғи берилади.
Талабалар берилган топшириқларни 3 соат ичида бажариши шарт( жавоблар варақасига кўчириш билан).
Тест синовида иштирок этиш учун рухсатномани Билимни баҳолаш агентлигининг my.uzbmb.uz сайтидан олиш мумкин.
«Талабгорлар тест синови ўтказиладиган бинога рухсатномада белгиланган вақтдан кечикмасдан, паспорт (ИД-карта) ва рухсатнома билан келишлари лозим», дейилади хабарда.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77824
Жамият
56759
Жамият
55988
Жамият
51046
Жамият
//
Изоҳ йўқ