Жаҳон
Қозоғистонда онлайн кредитни тақиқлаш тўғрисидаги петиция эълон қилинди, деб хабар берди Казинформ.
Маълум бўлишича, «Хақ-Назар» жамоат фонди ходимлари мамлакатда онлайн кредитлашни тақиқлашни сўрамоқда. Уларнинг фикрича, қозоғистонликлар молиявий хизматларни рақамлаштиришнинг бундай турига ҳали тайёр эмас.
«Онлайн кредитлардан фойдаланишнинг осонлиги аҳолининг заиф қатламлари орасида қарз юкининг ошишига ва молиявий беқарорликка олиб келади. Юқори фоиз ставкалари ва ноаниқ кредит шартлари кўпинча одамларни қарзга ботиради. Онлайн кредитлар қарзга тушиб қолишдан ташқари, фирибгарлик, ўғирлик ва товламачилик каби қарз билан боғлиқ жиноятларнинг кўпайишига сабаб бўлади», — дейилади хабарда.
Петициянинг изоҳланишида ҳарбий хизмат шароитида онлайн кредит олишга мажбурлаш ва уни молиявий суиистеъмол қилиш ҳолатлари учраётгани айтилади.
Бундан ташқари, муаллифлар нафақат онлайн кредитлар беришни тақиқлашни, балки микрокредитлар соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни кучайтиришни ҳам талаб қилган.
Кеча эълон қилинган петиция 6 сентябрга қадар жамоатчилик муҳокамасига қўйилган бўлиб, ҳозирда у 581 марта кўрилган, аммо ҳеч ким изоҳ қолдирмаган.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ