Жамият
Ўзбекистондаги 5 та партиянинг ҳар бирига камида 600 минг нафардан ортиқ фуқаро аъзо бўлган.
Жумладан, 1991 йилда ташкил топган Халқ демократик партиясининг сафида 704 минг 183 нафар аъзо мавжуд(жорий йилнинг 15 июль ҳолатига кўра). Уларнинг 281 минг 167 нафари ёшлар ҳисобланади (40 фоиз).
Шунингдек, аъзоларнинг қарийб ярмини (351 минг 209 нафар) аёллар ташкил этади.
Ўзбекистон «Адолат» СДП аъзоларининг умумий сони 1 миллион 104 минг 283 нафар. Шундан аёллар – 595 минг 208 нафар (54 фоиз) бўлиб, аъзо ёшларнинг умумий сони 430 минг 689 (39 фоиз) нафар.
Маълумот учун, мазкур партия 1995 йилда ташкил топган.
«Миллий тикланиш» демократик партиясига аъзо бўлганлар 762 минг нафардан ортиқ бўлиб, шундан 265 минг нафари аёллар (39 фоиз), 341 минг нафари ёшлар (51 фоиз)дан иборат.
Партия 2008 йилда тузилган «Миллий тикланиш» ва «Фидокорлар» демократик партияси негизида ташкил этилган.
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси сафидаги аъзолар сони 1 миллион 620 минг 238 нафар. Шундан 738 минг 591 нафари аёллар (46 фоиз), 782 минг 877 нафари 34 ёшгача бўлган ёшлардан (48,8 фоиз) иборат. ЎзЛиДеП 2003 йилда ташкил топган.
2018 йилда тузилган энг ёш сиёсий партия – Ўзбекистон Экологик партиясида 638 мингдан ортиқ аъзо бор. Шундан 320 минг 730 (50,3 фоизи) нафари хотин-қизлар, 266 минг 648 (41,8 фоизи) нафари ёшлар ҳисобланади.
Шу ҳисобда, Ўзбекистонда партияларга аъзо бўлганларнинг умумий сони қарийб 5 млн нафар(4 млн 828 минг 749 нафардан ортиқ).
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ