Жамият
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги ёзги дам олиш оромгоҳида 22-сон Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари томонидан бошқа тарбияланувчи «самосуд» қилинди.
Маълум бўлишича, воқеа 5 август куни оромгоҳ ётоқхонасида содир бўлган.
Ижтимоий тармоққа тарқалган видеога кўра, оромгоҳга дам олишга келган 3 нафар тарбияланувчилар ўзаро жанжаллашган. Буни бошқа бир тарбияланувчи видео тасвирга олиб турган.
Болалар омбудсмани берган расмий муносабатда ёзилишича, 22-сон Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўртасидаги келишмовчилик тарбияланувчи Х.С. (2008 йилда туғилган) тарбияланувчи қиз К.С.нинг (2009 йилда туғилган) шахсий дахлсизлиги, шаъни ва қадр-қимматига зид ҳаракатлар қилгани сабабли келиб чиққан.
Шундан сўнг, гўёки қизнинг шаънини ҳимоя қилиш мақсадида бошқа икки вояга етмаган тарбияланувчи Д.И. (2009 йилда туғилган) ва В.Л. (2008 йилда туғилган) тарбияланувчи Х.С.ни урган.
«Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, ҳозирда мазкур вазият юзасидан мутасадди идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан тегишли чоралар кўрилмоқда. Бу борада қўшимча маълумот берилади», дейилади хабарда.
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ