Қорақалпоғистондаги ҳибсхоналардан бирида вояга етмаганлар катта ёшли маҳбуслар билан бир камерада сақланаётгани аниқланди

Сақлаш
21:38 / 13.08.2024 412 0

Қорақалпоғистон Республикаси жойлашган 2-сонли тергов ҳибсхонасида сақланаётган 2 нафар вояга етмаган Х.Х. ва Р.Т. катта ёшли маҳбуслар билан бир камерада сақланаётганлиги аниқланди.

 

Халқаро стандартлар ва миллий қонунчиликка кўра эса ҳибсхоналарда вояга етмаганлар катталардан ажратилган тарзда сақланиши шарт бўлиб, алоҳида ҳоллардагина бунга прокурор розилиги билан йўл қўйилади.

 

Хабарда ёзилишича, Болалар омбудсмани мониторинг доирасида аниқлаган ушбу қонун бузилиши юзасидан йўллаган алоҳида сўрови асосида ҳибсхонадаги мазкур ҳолат Бош прокуратура томонидан ўрганилган.

 

Маълум бўлишича, тергов ҳибсхонаси маъмуриятининг мутасадди мансабдор шахслари томонидан Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилдаги «Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида»ги Қонуннинг 41-моддаси талабларига риоя қилинмаган. Прокурор розилигини олмасдан туриб, вояга етмаганларни катта ёшли шахслар билан бир камерада сақланганлиги учун қонун бузилишига йўл қўйган мутасаддиларга «қаттиқ ҳайфсан» интизомий жазоси қўлланилган.

 

Шунингдек, текширувда катта ёшли маҳбуслар томонидан вояга етмаганлар ҳуқуқларига зарар етказиш фактлари аниқланмаган.

 

Якунда вояга етмаганлар катта ёшли шахслардан алоҳида камерага жойлаштирилган ва ҳибсхона маъмуриятининг қонун талабларига қатъий риоя қилиши Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//