Жамият
Туризм объектида профилактика ишлари олиб борилиши сабаб «Зомин» туристик-рекреацион зонасида фаолият олиб бораётган осма дор йўли ҳаракати вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақида Туризм қўмитаси хабар берди.
Маълум бўлишича, маҳаллий ва хорижий сайёҳларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида бир йилда бир маротаба ўтказиладиган профилактика ишлари 6 кун – жорий йилнинг 12-18 август кунлари олиб борилади.
Маълумот учун, Жиззах вилоятининг Зомин туманида қурилган осма дор йўли 2023 йил августида очилган бўлиб, узунлиги 2102 метр. У 12 та минорали 11 та устунга эга ва соатига 1200 нафар сайёҳга хизмат кўрсатади. Швейцариянинг Бартолет компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилган лойиҳа қиймати – 133,3 млрд сўм.
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Иқтисод
Иқтисод
77735
Жамият
56714
Жамият
55938
Жамият
50986
Жамият
//
Изоҳ йўқ