Рекламалар сабаб Ўзбекистондаги барча телеканаллар огоҳлантирилди

Сақлаш
16:28 / 13.08.2024 439 0

Рақобат қўмитаси томонидан Ўзбекистондаги барча телеканаллар рекламаларни тартибга солиш бўйича огоҳлантирилди.

 

Маълум бўлишича, охирги вақтларда оммавий ахборот воситалари (хусусан, телеканаллар) рекламаларни тарқатишда (жойлаштиришда) қонунчилик талабларини бузмоқда.

 

Шу боис Қўмита рақамли телевидение хизматларини кўрсатувчи провайдерларга (телерадиоканаллар) кўрсатма хати юборди.

 

Маълум бўлишича, кўрсатмада реклама қонунчилиги талабларини бажариш сўралган.

 

«Кўрсатмада телеканаллар бир ойлик муддатда рекламага оид ўз фаолиятини амалдаги қонунчилик талабларидан келиб чиқиб мувофиқлаштириши ва қайта кўриб чиқиши сўралган», дейилади хабарда.

 

Таъкидланишича, ушбу кўрсатма хати талабаларидан келиб чиқиб, Қўмита ўз ваколатлари доирасида белгиланган тартибда соҳага оид мониторинг таҳлиллари ўтказади.

 

Агар ўрганишларда қонун бузилиши аниқланса, мазкур ҳолатга йўл қўйган субъектларга нисбатан қатъий таъсирчан чоралар, жумладан, молиявий санкциялар қўлланилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//