Жамият
Хабарингиз бор, куни кеча «Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Президент Фармони имзоланди.
Мазкур ҳужжатга кўра, базавий ҳисоблаш миқдори(БҲМ) ҳам 1-октабрдан бошлаб 10 фоизга кўтарилади.
Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун тўланадиган жарималар эса айнан БҲМга қараб ҳисобланади.
Шу сабабли, энди мазкур турдаги жарималар миқдори ҳам ошади.
Қуйида 1 октябрдан бошлаб жарималарнинг янги миқдори келтирилган:
🔲 Техник кўрик, «аптечка» — 187,5 минг сўм (айни вақтда 170 минг сўм);
🔲 Хавфсизлик камарини тақмаслик — 187,5 минг сўм (айни вақтда 170 минг сўм);
🔲 Ҳужжатсиз юриш — 375 минг сўм (айни вақтда 340 минг сўм);
🔲 Суғуртасиз ҳайдаш — 750 минг сўм (айни вақтда 680 минг сўм);
🔲 «Қизил» дан ўтиш — 750 минг сўм (айни вақтда 680 минг сўм);
🔲 Нотўғри «парковка» — 750 минг сўм (айни вақтда 680 минг сўм);
🔲 Телефонда гаплашиш — 1 млн 225 минг сўм (айни вақтда 1,2 млн сўм);
🔲 Рақамсиз ҳайдаш — 1 млн 875 минг сўм (айни вақтда 1 млн 700 минг сўм);
🔲 Тезликни ошириш (20 км/с) — 375 минг сўм (айни вақтда 340 минг сўм);
🔲 Тезликни ошириш (20-40 км/с) — 1 млн 875 минг сўм (айни вақтда 1 млн 700 минг сўм);
🔲 Тезликни ошириш (+40 км/с) — 3 млн 375 минг сўм (айни вақтда 3 млн 60 минг сўм);
🔲 Қарама-қарши ҳаракатланиш — 3 млн 750 минг сўм (айни вақтда 3 млн 400 сўм);
🔲 Маст ҳолда ҳайдаш — 9 млн 375 минг сўм ёки 3 йилгача ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиш (айни вақтда 8 млн 500 минг сўм);
🔲 Мастлик текширувидан бош тортиш — 5 млн 625 минг сўм ёки 3 йилгача ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиш (айни вақтда 5 млн 100 минг сўм);
🔲 Рухсатсиз «тонировка» — 9 млн 375 минг сўм (айни вақтда 8 млн 500 минг сўм);
🔲 «Тонировка»дан бир йилда такроран рухсатсиз фойдаланиш — 15 млн сўм (айни вақтда 13 млн 600 минг сўм).
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ