Жамият
Президент Фармони билан иш ҳақи, пенсия ва нафақалар миқдори оширилди.
Жумладан, 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб пенсиялар ва нафақалар миқдори 15 фоизга оширилади.
Бунда:
✔️ пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 428 000 сўм;
✔️ ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 834 000 сўм;
✔️ ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори – ойига 920 000 сўм этиб.
Шунингдек, 2024 йил 1 октябрдан бошлаб бюджет ташкилотларида ишловчи тиббиёт ходимлари, шунингдек, мактабгача, умумтаълим, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим муассасалари ва ташкилотлари, «Мурувват» интернат уйлари, болалар ва меҳрибонлик уйлари, болалар санаторияларида ишловчи педагог ходимларнинг иш ҳақи миқдори – 15 фоизга оширилади.
Бошқа бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори эса 10 фоизга кўтарилади.
Бундан ташқари:
✅ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 155 000 сўм;
✅ базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўм этиб белгиланди.
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Жамият
77371
Жамият
56500
Жамият
55700
Жамият
50749
Жамият
//
Изоҳ йўқ