10 мингдан ортиқ обуначига эга блогерлар рўйхатга олинади

Сақлаш
19:45 / 12.08.2024 747 0

Россияда 10 минг обуначига эга блогерлар ва Telegram каналлари эгаларига ўз маълумотларини Роскомнадзорга ўтказиш мажбуриятини юкловчи қонун имзоланди.

 

Маълум бўлишича, Роскомнадзорга хабар бермаган, кўрсатилган аудиторияга эга блогерларга реклама жойлаштириш ва хайрия йиғиш тақиқланади. Бошқа каналлар эса ўз постларини қайта жойлаштира олмайди.

 

Маълумот учун, амалдаги тартибга кўра чет элликлар 10 тагача, Россия фуқаролари эса 20 тагача SIM-картага эгалик қилиши мумкин эди. Қонунга биноан, бундан кейин бир кишига сотилиши мумкин бўлган SIM-карталар сонига чеклов ҳам киритилади.

 

Бундан ташқари, энди ҳарбий рўйхатдан ўтишдан бош тортган шахсларни Россия фуқаролигидан маҳрум қилишга рухсат берилди.

 

Қонунга кўра, бундан буёғига Ички ишлар вазирлиги «Россия Федерацияси фуқаролигини бериш тўғрисида қарор қабул қилинган» эркаклар ҳақида маълумот бериб бориши керак бўлади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//