Спорт
Бу йилги ёзги Олимпияда Ўзбекистон тарихидаги энг муваффақиятли мусобақа бўлди. Чунки ўзбекистонлик атлетлар беллашувларда 8 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронзадан иборат 13 та медални қўлга киритди.
Якунда эса Ўзбекистон 206 давлат орасида 13-ўринни, Марказий Осиё, МДҲ, Ислом бирдамлиги, Иқтисодий ҳамкорлик ва Туркий давлатлар ташкилотлари давлатлари орасида биринчи ўринни эгаллади.
Осиёда эса Хитой, Жанубий Корея ва Япониядан кейин 4-ўринни эгаллади.
Бокс мусобақаларида ўзбекистонлик спортчилар 5 та олтин медални қўлга киритиб, энг яхши жамоа бўлди.
Совриндорлар қуйидагича:
Олтин медаль:
🥇 Диёра Келдиёрова (дзюдо, -52 кг);
🥇 Улуғбек Рашитов (таэквондо WТ, -68 кг);
🥇 Разамбек Жамалов (эркин кураш, -74 кг);
🥇 Ҳасанбой Дўсматов (бокс, -51 кг);
🥇 Абдумалик Халоков (бокс, -57 кг);
🥇 Асадхўжа Мўйдинхўжаев (бокс, -71 кг);
🥇 Лазизбек Мулложонов (бокс, -92 кг);
🥇 Баҳодир Жалолов (бокс, +92 кг).
Кумуш медаль:
🥈 Акбар Жўраев (оғир атлетика, -102 кг);
🥈 Светлана Осипова (таэквондо WТ, +67 кг).
Бронза медаль:
🥉 Музаффарбек Тўрабоев (дзюдо, -100 кг);
🥉 Алишер Юсупов (дзюдо, +100 кг);
🥉 Ғуломжон Абдуллаев (эркин кураш, -57 кг).
Олдинроқ Париж-2024 Олимпиядасида ғолиб бўлганларга қанча пул мукофоти берилиши ҳақида хабар берилган эди.
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ