Маданият
Куни кеча Андижон вилоятининг Балиқчи туманида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, халқимизнинг севимли шоири Шукур Қурбон таваллудининг 70 йиллигига бағишлаб адабиёт байрамлари ўтказилди.
Пойтахтдан ташриф буюрган меҳмонлар ва вилоят ижодкорлари даставвал тумандаги шоир ўқиган 1-умумтаълим мактабига ташриф буюрдилар. Мактаб ҳаёти билан танишилгач, ўқувчилар билан учрашув бўлиб ўтди. Мактаб ёшлари, ўқитувчилар шоир шеърларидан намуналар ўқидилар.
Учрашув давомида Шукур Қурбон ижодкор ўқувчиларга маҳорат дарси ўтди ва мактаб кутубхонасига, ёшларга китоблар совға қилди. Шоирга ҳамроҳлик қилган адиблар Хуршида Ваҳобжон қизи, Фарид Усмон, пойтахтлик ижодкорлар Шуҳрат Ориф, Жавлон Жовлиев Шукур Қурбон ижодининг ўзига хослиги, унинг халқ мулкига айланиб кетган машҳур шеърлари, ғазаллари ҳақида сўзладилар.
Куннинг иккинчи ярмида туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида шоирнинг ижодий кечаси тантанали тарзда ўтказилди. Миллий куй-оҳанглар садолари остида кутиб олинган меҳмонлар ташкил этилган китоблар, расмлар кўргазмалари, туман тадбиркорлари томонидан ишлаб чиқарилган экспортбоп маҳсулотлар намойиши билан танишдилар.
Анжуманни туман ҳокими Жасурбек Абдураимов кириш сўзи билан очди ҳамда Балиқчи фарзанди бўлган шоир Шукур Қурбоннинг бетакрор, ўзига хос ижодига тўхталди. Шоирга туман аҳли номидан эсдалик совғалар тақдим этилди.
Ёшлар шоир шеърларидан ёд ўқидилар. Қўшиқлар рақсларга уланди. Айниқса, шоирнинг “Шайтанат” фильми орқали барчага ёд бўлиб кетган “Чиқди йўлдан” радифли ғазали билан янграган қўшиқ, доирачи болаларнинг чиқишлари барчага хуш кайфият бағишлади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ