Жамият
Марказий Осиё давлатларининг умумий телеканали ташкил этилиши мумкин.
Қозоғистон пойтахти Остона шарида ўтказилган минтақа давлатларининг ваколатли оммавий ахборот воситалари вакиллари маслаҳат йиғилишида бир қатор масалалар кўриб чиқилди.
Хабарга кўра, Қозоғистон, Тожикистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон вакиллари иштирок этган тадбирда ОАВ соҳасида глобал муаммоларга қарши курашиш бўйича биргаликда қилинадиган саъй-ҳаракатлар муҳимлиги таъкидланган.
Йиғилишдаги асосий масалалардан бири Марказий Осиёда ягона ахборот маконини яратиш бўлган.
Бунда томонлар ахборот хавфсизлиги ва маданий алмашинувни мустаҳкамлаш учун минтақавий умумий телеканал ва медиа платформа яратиш ғояларига тўхталган.
Йиғилиш қатнашчилари тадбир давомида медиасаводхонликни ошириш ва сохта хабарларга қарши курашиш масалаларини ҳам муҳокама қилган.
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ