
Спорт
9 август туни медаллар жамғарадиган кеча бўлиши мумкин. Сабаби, ўзбекистонлик атлетлар бугун 4 та, эҳтимолий тахминга кўра, 6 та медаль жамғариши мумкин.
Бунда агар атлетлар ғалаба қилса, 2 та олтин, 2 та бронза медаль жамоа таркибига қўшилади.
Қуйида спортчиларнинг янгиланган тақвими келтирилган:
▪️ Эркин кураш – Разамбек Жамалов — Виктор Рассадин (Тожикистон), (74 кг, ярим финал) – 21:20 дан сўнг;
▪️ Эркин кураш – Ғуломжон Абдуллаев — Бекзат Алмаз Улуу (Қирғизистон) (57 кг, бронза медали учун) – 22:10 дан сўнг;
▪️ Эркин кураш. Жавраил Шапиев — Аарон Брукс (АҚШ), (86 кг, бронза медали учун) – 22:25 дан сўнг;
▪️Бокс (71 кг) – Асадхўжа Мўйдинхўжаев — Марко Алонсо Верде (Мексика) (финал) – 00:30;
▪️ Бокс (92 кг) – Лазизбек Мулложонов — Алфонсо Домингес (Озарбайжон) (финал) – 01:34.
Бундан ташқари, Агар таэквондочилар – Жасурбек Жайсунов ва Озода Собиржонованинг рақиблари ҳам финалгача етиб борса, мазкур спортчилар ҳам бронза учун курашиш имкониятига эга бўлади.
Маълумот учун, ҳозирда Ўзбекистон делегацияси жамоа ҳисобида 3 та олтин, 2 та бронза билан 18-ўринда бормоқда.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ