Жамият
Электр истеъмоли учун янги жорий қилинган «HET BILLING» тизими истеъмолчилар ҳисобини қарздор сифатида кўрсатаётгани ҳақида хабарлар ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Мазкур муаммоли вазият бўйича Энергетика вазирлиги расмий маълумот берди.
Маълум бўлишича, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан янги ишга туширилаётган «HET BILLING» тизимида техник ишлар олиб бориляпти.
Одатда қарздор хонадон электр истеъмолидан ажратилиши керак, бироқ бу жараёнда тизимнинг камчилиги бўлгани учун электр истеъмоли тўхтатилмайди.
«Аслида ҳақдор бўлиб, лекин қарздор кўринаётган истеъмолчилар тармоқдан ажратилмайди. Техник ишлар якунлангач, ушбу муаммо бартараф этилишини маълум қиламиз. Ҳолат юзасидан қўшимча ахборот берилади. Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.», дейилади расмий муносабатда.
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Жамият
77371
Жамият
56500
Жамият
55700
Жамият
50749
Жамият
//
Изоҳ йўқ