Жамият
У «таниш-билишчилик» қилиб, жавобгарликдан қутилиб қолмоқчи бўлган ҳайдовчининг телефонини ўчириб қўйган.
Бухорода «таниш-билишчилик» қилиб, жавобгарликдан қутилиб қолмоқчи бўлган ҳайдовчининг телефонини ўчириб қўйган ЙПХ ходими тақдирланди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеога кўра, қоидани бузган ҳайдовчи вазиятдан қуруқ чиқиб кетмоқчи бўлган. Шу сабабли у танишига қўнғироқ қилган ва уни ЙПХ ходимига тутган. Бироқ ходим гаплашмаслигини билдирган ҳамда телефонни ўчирган.
Маълум бўлишича, мазкур ходим Бухоро вилояти Ғиждувон тумани ИИБ ЖХХ ЙҲХБ йўл-патруль хизмати инспектори сафдор Суннат Эргашев бўлган.
Ўз хизмат вазифасига виждонан ёндашиб, ҳамкасбларига ўрнак бўлгани учун Эргашев ИИВ ЖХХ ЙҲХХ раҳбарияти томонидан 3 млн сўм пул мукофоти билан рағбатлантирилган.
Рағбатлантириш Бухоро вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ бошлиғи томонидан шахсий таркиб билан ўтказилган йўриқномада тантанали топширилган.
Маданият
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77900
Жамият
56810
Жамият
56036
Жамият
51092
Жамият
//
Изоҳ йўқ