Жамият
Соғлиқни сақлаш вазирлиги мактаб сумкасини танлаш ва ундан фойдаланишда нималарга эътибор қаратиш кераклиги бўйича тавсиялар бериб ўтди.
Таъкидланишича, нотўғри танланган ва фойдаланилган сумкалар мактаб ёшидаги болаларнинг умуртқа поғонаси ҳамда мушаклари учун ортиқча юкламани келтириб чиқаради. Бу ҳолат келгусида сколиоз каби касалликларнинг ривожланиш хавфини ошириши мумкин.
Мактаб сумкаси боланинг орқа қисмига қулай жойлашадиган ўлчамда, тасмалари елка қисмига ботмайдиган даражада кенг ва юмшоқ ёстиқчали қопламалар билан таъминланган бўлиши лозим.
Матоси сув ўтказмайдиган, орқа астари эса юпқа бўлмаслиги керак. Акс ҳолда, сумка ичидаги қатиқ буюмлар, китоблар жилдининг бурчаклари кураклар ҳамда бел соҳасида оғриқ ва жароҳатларни келтириб чиқариши хавфи бор.
«Рюкзакларни икки елкага баравар осиш тавсия этилади. Бу оғирликнинг тана бўйлаб мувозанатли тақсимланишига хизмат қилади ва умуртқа поғонаси эгрилиги билан боғлиқ патологиялар келиб чиқишидан асрайди», дейилади хабарда.
Тавсияга кўра, мактаб сумкаси белдан пастга тушмаган ҳолатда, лекин ундан 5 сантиметрдан кам бўлмаган узунликда тақиб юрилиши мақсадга мувофиқ. Унинг умумий оғирлиги бола вазнининг 10-15 фоизидан ошмаслиги керак. Масалан, бу меъёр кичик ёшдаги ўқувчилар учун тахминан 3-5 килограмм, ўрта синфдаги болажонлар учун 6-8 килограммга тенг.
«Сумкага ўқув қуроллари ва жиҳозларини жойлаштириш ҳам муҳим жараён. Жумладан, оғир нарсалар рюкзак ўртасига, енгиллари ҳар икки томонига мувозанатли солингани маъқул.
Қолаверса, катта ҳажмдаги, оғир ва ноқулай рюкзаклардан фойдаланиш болажонларнинг зинапоя ва йўлакларда йиқилиш хавфини оширади», дейилади вазирлик тавсиясида.
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ