Япония бош вазири Қозоғистон, Ўзбекистон ва Мўғулистонга режалаштирилган тўрт кунлик сафарини бекор қилди

Сақлаш
16:30 / 09.08.2024 1386 0

Япония бош вазири Фумио Кисида жума куни Қозоғистон, Ўзбекистон ва Мўғулистонга режалаштирилган тўрт кунлик сафарини бекор қилди.

 

У Нагасаки шаҳрида АҚШ томонидан шаҳарни бомбардимон қилинганининг 79 йиллиги муносабати билан ўтказилган тинчлик маросимида бу ҳақида маълум қилган.

 

Бунга эса мамлакат метеорология агентлигининг кучли зилзила хавфи ҳақида огоҳлантириши сабаб бўлган.

 

Япония метеорология агентлиги Тинч океани жануби-ғарбий қисмидан Япониянинг марказий қисмига чўзилган улкан ҳудудида ушбу табиий офат бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берган.

 

Маълумот учун, Фумио Кисида жума куни кечқурун Қозоғистон пойтахти Остонада бўлиб ўтадиган Марказий Осиё давлатлари – Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон билан Япония тарихидаги илк саммитда иштирок этиши ва қўшма декларацияни эълон қилиши керак эди.

 

Шундан сўнг, душанба куни Улан-Баторда Япония раҳбари Мўғулистон президенти Ухнаа Хурелсух ва Бош вазир Лувсаннамсраи Оюн-Эрдене билан алоҳида учрашиши режалаштирилган.

 

Жума куни эрталаб Вазирлар Маҳкамаси Бош котиби Ёшимаса Хаяши навбатдаги матбуот анжуманида Кишиданинг хорижга сафари ҳақида «турли омилларни ҳисобга олган ҳолда» тегишли қарор қабул қилишини айтган.

 

Таъкидлаш лозим, кеча, пайшанба куни мамлакат жануби-ғарбида 7,1 магнитудали зилзила содир бўлди. Оқибатида Миязаки ва икки қўшни префектурадаги биноларга зарар етган. Ҳозирча ҳалок бўлганлар ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//