Сиёсат
Тадбирда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев иштирок этган.
Давлат раҳбари Қосим-Жомарт Тўқаевга Алишер Навоийга ҳайкал ўрнатиш ташаббуси учун самимий миннатдорлик билдириб, Қозоғистон пойтахти марказида муҳташам ёдгорлик бунёд этилгани қозоқ халқининг қардош Ўзбекистонга бўлган чуқур ҳурматининг ёрқин ифодаси эканини таъкидлади.
«Буюк файласуф ва инсопарвар шоир Алишер Навоийнинг ижодий мероси нафақат ўзбек халқига, балки бутун дунёга тегишли ноёб бойликдир. Навоий асарлари ХВИ асрдаёқ итальян ва немис тилларига таржима қилинган бўлса, бугунги кунда дунёнинг деярли барча тилларида янграмоқда. Асрлар давомида ҳаётнинг ўзига хос энциклопедияси бўлган унинг ижоди миллионлаб инсонларни ҳайратга солиб, руҳлантириб келмоқда», деган Ўзбекистон Президенти.
Ҳайкали Тошкентнинг марказий майдонларидан бирини безаб турган қозоқ халқининг буюк фарзанди, қозоқ адабиётининг мумтоз намояндаси Абай Қўнонбоев Шарқнинг бошқа буюк шоирлари қатори Алишер Навоийни ҳам ўзининг устози деб билган.
Навоий ва Абай ижоди абадият, дўстлик, муҳаббат ва садоқат шеъриятидир. Уларнинг фалсафий қарашлари миллатнинг маънавий юксалишида бебаҳо манба ҳисобланади.
2020 йилда марҳум қозоқ шоири Несипбек Айтули Алишер Навоийнинг энг муҳим асари - «Хамса»ни қозоқ тилига таржима қилиб, нашр этди ва ушбу китобга сўзбоши шахсан Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев томонидан ёзилди.
«Ишончим комилки, Алишер Навоий ҳайкали икки халқ ўртасидаги дўстлик ва қардошлик ришталарининг яна бир ёрқин рамзига айланади, унинг мероси эса яна кўплаб авлодларни буюк ютуқларга илҳомлантиради», дея нутқини якунлаган Шавкат Мирзиёев.
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ