Сиёсат
Зафарбек Матназаров Янгиариқ туманига, Руслан Ўразбаев эса Гурлан тумани ҳокими этиб тасдиқланди. Номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг миллий кадрлар захирасидан тавсия этилган.
Хоразм вилояти Янгиариқ туманининг янги ҳокими Зафарбек Баҳадирович Матназаров 1986 йилда туғилган, маълумоти олий, Тошкент молия институтини тамомлаган.
Тайинловга қадар Қўшкўпир тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.
Шунингдек, Руслан Хажибаевич Ўразбаев шу вилоятнинг Гурлан туманига ҳоким этиб тасдиқланди.
Ўразбаев 1979 йилда туғилган, 2000 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини тамомлаган. Тайинловга қадар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
Қайд этилишича, ҳар икки номзод президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг миллий кадрлар захирасидан тавсия этилди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Спорт
Жамият
77445
Жамият
56557
Жамият
55741
Жамият
50811
Жамият
//
Изоҳ йўқ