Жамият
Рақобат қўмитаси раиси Ҳалилилло Тўрахўжаевнинг 5 августдаги буйруғи билан Tok Bor компанияси устун мавқега эга корхона деб эътироф этилди.
Ҳужжатда қайд этилишича «Tok Bor» МЧЖнинг электромобиллар ва гибрид автомобиль воситаларини қувватлаш хизматларини кўрсатиш бўйича бозордаги улуши 40 фоиздан ортиқни ташкил этган.
Иқтисодий концентрация ва иқтисодиётда давлат иштирокини назорат қилиш бошқармасига уч кунлик муддатда «Tok Bor» МЧЖга тегишли хабарнома юбориш топширилди.
Маълумот учун, устун мавқе — бу товар ёки молия бозорида хўжалик юритувчи субъектнинг ёхуд шахслар гуруҳининг рақобатлашувчи хўжалик юритувчи субъектларга боғлиқ бўлмаган ҳолда унга ўз фаолиятини амалга ошириш ва рақобатнинг ҳолатига ҳал қилувчи таъсир кўрсатиш, тегишли бозорга бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг киришини қийинлаштириш ёхуд уларнинг иқтисодий фаолият эркинлигини бошқача тарзда чеклаш имкониятини берадиган ҳолат. Агар компания ёки шахслар гуруҳининг бозор улуши 40 фоиз ёки ундан юқори бўлса, шунингдек, бошқа ҳолларда маҳсулот ёки молия бозоридаги устун мавқе тан олинади.
Ҳозирда устун мавқега эга бўлган компания маҳсулот ёки молия бозорида устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг давлат реестрига киритилиши керак.
Реестрга киритилган корхоналар монополияга қарши юқори ёки монополистик паст нархлардан фойдаланишга йўл қўймаслик бўйича ҳаракатларини назорат қилиш мақсадида ҳар чоракда монополияга қарши органга ўзи реестрга киритган хизматлар турига қўлланиладиган нархлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади.
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ