Спорт
8 август куни бўлиб ўтган жангда Ўзбекистон терма жамоаси боксчиси Баҳодир Жалолов германиялик рақибини мағлуб этиб, финалга йўл олди.
92 кг дан юқори ўта оғир вазн тоифасидаги ярим финалда 2020 йилги жаҳон ва Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалолов 2022 йилги Европа чемпиони ва 2023 йилги жаҳон чемпионатида бронза медали соҳиби бўлган к немис боксчиси Нелви Тиафак билан жанг қилди.
Ўзбекистонлик спортчи уч раунднинг барчасида 5:0 ҳисобини қайд этди.
Финалда у Жамили-Дини Абуду (Франция) — Айюб Гадфа (Испания) жуфтлиги ғолибига қарши баҳс олиб боради. Олтин медаль учун жанг 11 августга ўтар кечаси соат 1:51 да бўлиб ўтади.
Шу тариқа Баҳодир Жалолов Ҳасанбой Дўсматов (51 килограммгача), Лазизбек Мулложонов (92 килограммгача) ва Асадхўжа Мўйдинхўжаевдан (71 килограммгача) кейин финалга чиққан тўртинчи ўзбекистонлик боксчи бўлди. Ҳали яна бир боксчи Абдумалик Халоков ярим финал жангини ўтказиши керак.
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Иқтисод
Иқтисод
77735
Жамият
56714
Жамият
55938
Жамият
50986
Жамият
//
Изоҳ йўқ