Кафилликдан қандай қутилиш мумкин?

Сақлаш
21:01 / 07.08.2024 798 0

Қарздорга кафил бўлиш энг муаммоли жараёндир. Чунки кафил қарз тўланмагунча қарздорга шерик ҳисобланади.

 

Хўш, қандай қилиб кафилликдан қутилиш мумкин. Қуйида бир нечта сабаб келтирилган:

 

▪️ Кафиллик билан таъминланган мажбурият бекор бўлгач, яъни қарз тўлангандан сўнг кафиллик бекор қилинади.

 

▪️ Шунингдек, бундай мажбурият кафилнинг розилигисиз жавобгарликнинг ошишига ёки унинг учун бошқа ноқулай оқибатларга олиб келадиган тарзда ўзгартирилган тақдирда кафиллик бекор бўлади.

 

▪️ Кафиллик билан таъминланган мажбурият бўйича қарз бошқа шахсга ўтказилганида ва бунда кафил янги қарздор учун жавобгар бўлиш ҳақида кредиторга розилик берган бўлмаса, кафиллик вазифаси тугайди.

 

▪️ Бундан ташқари, кафил таъминлаган мажбуриятни бажариш муддати келганида кредитор қарздор ёки кафил таклиф қилган тегишли ижрони қабул қилишдан бош тортса ҳам кафил бўлган шахс ўз мажбуриятидан озод бўлади.

 

▪️ Шартномада кўрсатилган кафиллик муддати ўтганидан кейин ҳам кафиллик бекор бўлади. Агар бундай муддат белгиланган бўлмаса, кредитор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажариш муддати келган кундан бошлаб бир йил давомида кафилга даъво қўзғатмаган тақдирда кафиллик бекор бўлади.

 

▪️ Агар асосий мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ва белгиланиши мумкин бўлмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгиланган бўлса, кредитор кафиллик шартномаси тузилган кундан бошлаб бир йил мобайнида кафилга нисбатан даъво қўзғатмаган тақдирда кафиллик бекор бўлади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//