Юзига қўнган пашшани ўлдирмоқчи бўлган эркак кўр бўлиб қолди

Сақлаш
20:04 / 07.08.2024 737 0

Хитойда юзига қўнган кичик пашшани уриб ўлдирмоқчи бўлган эркак кўзидан айрилди.

 

Маълум бўлишича, эркакнинг исми Ву бўлиб, у боши атрофида учиб юрган пашшадан безор бўлган ва унинг юзига қўнишигача қўйиб берган. Белгиланган жойга қўнгач эса пашшани уриб ўлдирган. Аммо бу эркак учун қимматга тушган.

 

Сабаби, орадан бир соат ўтгач, хитойликнинг чап кўзи қизариб, шишган ва оғрий бошлаган.

 

Бироздан сўнг эса вазият ёмонлашган. Шундан кейин Ву касалхонага боришга қарор қилган.

 

Касалхонада шифокор томонидан буюрилган дори-дармонлар унга ёрдам бермаган. Кўз оғриғи эса давом этаверган.

 

Ву касалхонага келганида унинг бир кўзи аллақачон кўр бўлиб қолган эди.

 

Аниқланишича, яллиғланишга пашшанинг бактериал инфекцияси сабаб бўлган.

 

Инфекция миясига тарқалиб кетмаслиги учун якунда шифокорлар беморнинг чап кўзини олиб ташлашга қарор қилган.

 

У операция қилинган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//