Спорт
Ўзбекистонлик оғир атлетикачи Сардор Лапасов Бутунжаҳон антидопинг кодексининг 2.1-моддасида кўрсатилган антидопинг қоидабузарлигини содир этганлиги сабабли 4 йил муддатга дисквалификация қилинди. Бу ҳақида Ўзбекистон миллий антидопинг агентлиги хабар берди.
Маълум бўлишича, спортчидан мусобақа даврида олинган допинг синамасида спортда тақиқланган «Klenbuterol» моддаси борлиги аниқланган.
Маълумот учун, мазкур модда 2024 йилги тақиқланган моддалар рўйхатига киритилган.
Хабарга кўра, дисквалификация жазо муддатини ўтаётган шахс (спортчи, мураббий в.х.к) дисквалификация муддати тугаганга қадар халқаро ва миллий тоифадаги мусобақалар ва ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этиши тақиқланади.
Агар юқоридаги талаблар бажарилмаган тақдирда ушбу шахсга умрбод дисквалификация муддати қўлланилиши мумкин. Шунингдек, кодексда спорт федерацияси ёки ассоциациясига нисбатан ҳам жазо чораси қўллаш мумкинлиги белгиланган.
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ